Sayt test rejimida.

TADBIRKORLAR UCHUN

Қашқадарё вилояти статистика бошқармасида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Сафаров, Нарх статистикаси бўлими бошлиғи М.Бўриева, шаҳар ва туман статистика бўлимлари регистраторлари иштирокида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Шаҳар ва туман статистика бўлимлари регистраторларига Истеъмол нархлар индексини кузатуви борасида батафсил маълумотлар берилди. Кузатув даврида йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар таҳлил қилинди.

Бугунги кунда ИНИ кузатувидаги нархларнинг ҳаққонийлиги ва инфляциянинг аниқлигини таъминлаш мақсадида Давлат статистика қўмитаси томонидан тавсия этилган махсус электрон қурилмалар (планшетлар) Қарши шаҳри ва Китоб туман статистика  бўлимларида амалиётга жорий этилганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди. Келгусида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Вилоят статистика бошқармаси маъмурияти.

OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING FARMONI
OʻZBEKISTON RESPUBLIKASIDA 2022 YILDA AHOLINI ROʻYXATGA OLISHNI OʻTKAZISH KONSEPSIYASINI TASDIQLASH TOʻGʻRISIDA